Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
УЕФА «Газпром» билан келишувни бекор қилганини эълон қилди
Фото: Чемпионат
УЕФА Украинадаги воқеалар ортидан Россиянинг йирик компанияси «Газпром» билан ҳамкорлик келишувини бекор қилганини расман эълон қилди.
Ташкилот бугун, 28 февраль кунги йиғилишда «Газпром» билан барча турнирлардаги келишуви ва ҳомийлик шартномаларини бекор қилганини маълум қилган. Қарор зудлик билан кучга киради.
Шу тариқа, УЕФА «Газпром» билан Чемпионлар лигаси, миллий жамоалар иштирокидаги саралаш босқич баҳслари ва Евро-2024 ўйинлари доирасидаги ҳамкорликни тўхтатди.
Аввалроқ, ФИФА ва УЕФА Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари сабабли мамлакат миллий жамоалари ҳамда клубларини барча халқаро футбол турнирларидан четлатганини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, УЕФА ва Россиянинг йирик энергетика компанияси ўртасидаги шартнома 2021 йилнинг май ойида узайтирилиб, унга кўра Европа футбол иттифоқи «Газпром» билан ҳамкорликдан йилига 40 миллион еврогача даромад топиши айтилганди.
Мавзуга оид
20:33 / 22.12.2025
Россиядан Ўзбекистонга газ экспорти 2030 йилда тўрт баробар ўсиши мумкин
21:16 / 18.12.2025
Саудия Арабистони ЖЧ-2034 бюджетини қисқартиради
21:08 / 17.12.2025
ФИФА Ўзбекистон миллий жамоасига камида 10,5 млн доллар тўлайди
16:11 / 17.12.2025