16:38 / 03.03.2022
17308

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси илк бор 10 900 сўмдан ошди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 мартдан амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,42 сўмга кўтарилиб, 10 900,25 сўмни ташкил қилди. Евро 10,50 сўмга кўтарилиб, 12 077,48 сўм бўлди.

Рубль эса қулашда давом этмоқда, Россия валютаси бир кунда 6,69 сўмга қадрсизланиб, 1 рубль 93,04 сўмга тенг бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 12 январь куни Ўзбекистондаги тижорат банкларида доллар курси биринчи марта 10 900 сўмдан ошганди. 

Top