19:40 / 03.03.2022
20043

ПФЛ APEX INSURANCE билан ҳамкорликни узайтирди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси APEX INSURANCE билан ҳамкорликни яна 1 йилга узайтирди. 

Фото: ЎзПФЛ

«APEX INSURANCE ёрдамида ЎзПФЛ рўйхатидан ўтаётган 1500 нафардан ошиқ профессионал футболчилар саломатлиги суғурталанади.

Футбол — жароҳатлардан кафолатланмаган спорт тури. ЎзПФЛ сўнгги 2 йил ичида футболчилар ҳуқуқларини тиклаш масаласида қатор ишларни амалга оширди. Жумладан, ҳатто суғурта полислари билан боғлиқ ҳолат ҳам футболчининг эҳтимолий жароҳати учун етарли бўлмаса, бундай ҳолатда қолган суммани клуб тўлаб бериши масаласи йўлга қўйилган. Мана шундай ҳолатларда APEX INSURANCE профессионал футболчилар жонига ора кираётгани эътиборга молик. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Apex Insurance билан ҳамкорликдан манфаатдор. Биз ҳамкорларимизга йил давомида кўтаринки кайфият ҳамда муваффақият тилаймиз», дейилади ПФЛ матбуот хизмати хабарида.

Top