Чироқчи тумани ЙҲХБ бошлиғи ва унинг жиноий шериги пора олаётганда ушланди
Гумонланувчиларнинг ҳар иккаласи ҳам процессуал тартибда қўлга олинган.
Қашқадарё вилояти прокуратурасининг хабар беришича, Чироқчи тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи С.Умаров ва унинг жиноий шериги пора олиш жараёнида ушланган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда қўлга олинган.
«Чироқчи тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ бошлиғи С.Умаров ва унинг жиноий шериги пора олиш жараёнида қўлга тушганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчилар процессуал тартибда ушланган», дейилади вилоят прокуратураси хабарида.
Аввалроқ Муборак тумани ИИБ бошлиғи Хўжаназар Баҳриев ҳам пора олиш жиноятини содир этганликда айбланиб, қўлга олинганди.
У фуқарога 80 минг доллар эвазига 1000 гектар ер олиб беришни ваъда қилиб, 50 минг доллар олаётганда қўлга олинган Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари У.Яхшиев билан жиноий тил бириктирганликда айбланган. 2022 йил 11 феврал куни Хўжаназар Баҳриев Жиноят процессуал кодексининг 210-моддаси тартибида гумонланувчи сифатида ушланган.
Мавзуга оид
11:20 / 10.09.2024
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
19:21 / 15.08.2024
ЙҲХБ тартибга солинмаган ўтиш жойидан ўтаётганда — пиёдалардан қўлларини баланд кўтаришни сўради
18:52 / 02.08.2024
Фуқарога тарсаки туширган Чироқчи тумани ҳокими интизомий жазога тортилди
17:12 / 02.08.2024