Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мана қизил чироқда ўтган иплос шўпир, шуни қарғанглар» — Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ бошлиғи
Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Абдунаби Носиров мактаблар олдида ЙТҲлар ва қоидабузарликларнинг олдини олиш учун тажриба ўтказганини билдирди. ЙҲХБ расмийси 3-4 кун давомида светофорнинг қизил чироғида ўтган ҳайдовчиларни мактабга олиб бориб, эрталабки «линейка»да тўпланганлардан қарғашни сўраган.

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи, полковник Абдунаби Носировнинг йўллардаги қоидабузарликлар ҳақида ўтказган мажлиси видеолари тарқалди.
«Ҳозирги бор кучимиз билан ишлаяпмиз, мана мактабларга боради. Кўпроқ ЙТҲ содир бўлса жўнатамиз, муҳокама қиламиз. Мана шаҳарда Чор-гузардаги 10-мактаб 3 марта интернетда чиқди. Мен ўзим бордим. Ўша ерда сунъий дўнглик қилиб бердик.
Кейин ўша жойда битта тажриба қилдик. Ходим қўйдим, ўша жойда қизил чироқда ўтган шопирни олиб, эрталаб «линейка»га олиб бордим. Ҳамма болларни чақириб, «мана кеча қизил чироқда ўтган иплос шопир, мана шу қарғанглар, деб ўқитувчилар билан… Мана шу мактабда. Қизилда ўтадими, 2-3 тани (ҳайдовчини) олиб, эрталаб линейкасига олиб бораман-да… Директор, ўқитувчи ҳаммаси опа экан, аёл кишилар. Мен ўзим ҳам борганман.
Яна янги Андижондан чиқишда 54-мактаб ҳам бор экан, 1-мактаб мана ҳозир режалаштириляпти… [директори] эркак киши, очкилик… Шунинг учун мана шунақа ҳолатлар бўлса, ўзим эринмасдан бораман, ўзим ташкил қиламан. Ўша Чор-гузардаги мактабда шунақа қилиб 3-4 кун олиб чиқдик [ ҳайдовчиларни ], анча камайди. Кўрган бўлсангизлар қарама-қарши йўналишда келади дамасчилар. Энди пулни орқасидан қувиб, уёқдан ўтади, буёқдан ўтади. Нечта болачаларни уриб кетди», дея полковник Абдунаби Носировнинг сўзларини келтирмоқда Vodiy1.uz нашри.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ Исроил - ҲАМАС музокараларидан чиқди
Жаҳон | 00:46
-
Сунъий интеллект олимларга Қадимги Рим тарихидаги бўшлиқларни тўлдиришга ёрдам беради
Фан-техника | 23:45 / 24.07.2025
-
Залужний Россияга қарши уруш 2034 йилгача давом этишини башорат қилди
Жаҳон | 22:53 / 24.07.2025
-
Тошкентда волейбол бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бошланди
Спорт | 22:49 / 24.07.2025
Мавзуга оид

10:28 / 23.07.2025
Андижонда аёлга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик содир этган дўкон эгаси ушланди

11:50 / 14.07.2025
Газбаллонларини ноқонуний сақлаб, машиналарга қуйиб сотаётган хонадон аниқланди

10:16 / 10.07.2025
Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди

18:19 / 08.07.2025