Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунлари ёмғир ёғади - «Ўзгидромет»
Бугун Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво кириб келмоқда. Республика бўйича қуруқ об-ҳаво кутилади, ҳаво ҳарорати 20-23 даража иссиқ, жанубда ва чўл ҳудудларида 25-27 даража иссиққача бўлади. Фақат Қорақалпоғистонда баъзи жойларда кечга томон ёмғир ёғади.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, дам олиш кунлари республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, якшанба куни шимолда қорга айланиши мумкин. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик, баъзи жойларда кучли бўлади. Ҳаво ҳарорати пасаяди ва 5 мартда кечаси 10-15 даража илиқни, кундузи 13-18 даража илиқни, 6 мартда кечаси 5-10 даража илиқни, кундузи 12-17 даража илиқни ташкил этади.
Илиқ ҳавонинг жадал кириб келиши, сўнгра Кавказ ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши натижасида республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 18-23 м/с гача кучаяди ва чанг кузатилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларида шамол тезлиги 25-30 м/с гача кучайиши мумкин.