Жаҳон | 10:58 / 04.03.2022
74680
5 дақиқада ўқилади

Урушнинг саккизинчи куни. Суратлар

Украинадаги уруш саккизинчи кунда ҳам давом этди. Мамлакатнинг миллиондан ортиқ аҳолиси қочқинга айланган. Ўққа тутилиши давом этаётган шаҳарлар гуманитар фалокат ёқасида. 3 март куни ўтказилган Украина-Россия музокараларининг иккинчи раундида томонлар тинч аҳоли эвакуацияси, шунингдек, озиқ-овқат ва дори-дармон етказиш учун гуманитар йўлак ташкил этишга келишди.

Бородянканинг юқоридан кўриниши. REUTERS/Maksim Levin

Сўнгги соатлардаги асосий маълумотлар

  • 3 март куни Россия-Украина музокараларининг иккинчи раунди бўлиб ўтди. Якунда махсус минимал дастур бўйича қарорлар қабул қилинган: унга кўра, ўт очишни вақтинчалик тўхтатиш билан томонлар одамларни эвакуация қилиш учун гуманитар йўлаклар яратиш ҳамда «энг шиддатли жанглар кечаётган жойларга озиқ-овқат ва дори-дармонларни етказиб бериш бўйича келишувга эришган».
  • Путин тўхтамоқчи эмас. Россия президенти Франция президенти Эммануэль Макрон билан 90 дақиқа давом этган телефон мулоқотида Украина Россиянинг шартларини қабул қилмаса, ҳужумни давом эттиришга «қатъий қарори»ни билдирган. У Россия қўшинлари Украина шаҳарларини ўққа тутаётгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтган. Кейинроқ Путин Хавфсизлик Кенгашининг навбатдаги йиғилишида сўзга чиқиб, россияликларни «махсус ҳарбий операция режа бўйича» кетаётганига ишонтирди ва ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оилаларига 5 миллион рубль миқдорида компенсация ваъда қилди.
  • Украина шаҳарларини ўққа тутиш ва жанглар давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, Черниговда ўтган кун давомида вайроналар остидан 33 кишининг жасади топилган, шунингдек 18 киши яраланган. Харьков ўққа тутилиши оқибатида камида 13 киши жароҳат олган. Энергодарда ҳам жанглар кетмоқда.
  • Зеленский Путинга: «Мен билан музокара столига ўтир, нимага қўрқяпсан? Шолц ёки Макрон билан бўлгани каби 30 метр нарида эмас, ёнма-ён ўтириб гаплашайлик. Ахир мен қўшниман, тишлаб олмайман, туппа-тузук эркакман. Биз ҳеч кимга таҳдид қилмаяпмиз, террорчи эмасмиз, бировнинг ерини тортиб олмоқчи ҳам эмасмиз. Биз НАТОда эмасмиз, ядро қуролимиз ҳам йўқ».

Қуйидаги материалда урушнинг саккизинчи кунидаги вазиятни ифода этувчи суратлар.

Черниговдаги турар жой. Фото: Roman Zakrevskyi / Reuters / Scanpix / LETA
​Ҳаво ҳужуми ҳақидаги сиренадан кейин мактаб ертўласига тушиб олган одамлар (Львов, 3 март). Фото: REUTERS/Kai Pfaffenbach
Киев урушнинг илк кунларидан буён зарбаларга учрамоқда. Фото: Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA​​​​​​
Киев областидаги Бородянк посёлкасига ҳужум оқибатлари. Фото: Maksim Levin / Reuters / Scanpix / LETA
Бородянкдаги шифокорлар. Фото: Maksim Levin / Reuters / Scanpix / LETA
Киевдаги Украина мудофаа кучлари жангчиси. Фото: Mikhail Palinchak / Reuters / Scanpix / LETA
Киев области Бородянка посёлкасида яксон этилган рус ҳарбий техникалари. РФ мудофаа вазирлиги 3 март куни Бородянкада «тинч аҳоли чиқиши учун йўлак таъминлангани» ҳақида маълум қилганди.
Maksim Levin / Reuters / Scanpix / LETA
Украина ҳарбийлари эски «Жигули»да олиб келинган қуролларни кўздан кечирмоқда.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий россиялик жангчининг танасидан бронежилетни ечиб олмоқда. Сурат Киев областидаги Ситняки қишлоғида олинган.
Anastasia Vlasova / Getty Images

 

Ирпень шаҳрида вайрон қилинган зирҳли техника. Киевдан 20 километр масофада жойлашган шаҳарда бир неча кундан буён шиддатли жанглар кетмоқда.​​
Chris McGrath / Getty Images
Украина ҳудудий мудофаа кучлари аскари Киевдаги назорат-ўтказиш пунктида. Фото: Mykola Tymchenko / Reuters / Scanpix / LETA
Чернигов Украинанинг бошқа шаҳарлари каби ҳар куни ўққа тутилмоқда. Фото: Roman Zakrevskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Россиялик ҳарбийлар томонидан қуршаб олинаётган Киевни асосан аёллар ва болалар тарк этишга уринмоқда.
Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Қоидага кўра эркаклар шаҳар мудофааси учун қолмоқда. Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Ҳарбий ҳаракатлар ичида қолган шаҳарлар аҳолиси озиқ-овқат ва дори-дармон етишмовчилигига дуч келган. Суратда Ирпендаги шаҳар.
Chris McGrath / Getty Images
Киевдан Львовга жўнаб кетаётган болалар оталари билан хайрлашмоқда. Фото: REUTERS/Gleb Garanich
Украина ва Словакия чегарасини кесиб ўтиш чоғида хомуш турган украиналик болакай. Фото: REUTERS/Lukasz Glowala
Киев области Ясноҳородка қишлоғида украин аёли украин ҳарбий хизматчиларини ширинликлар билан сийламоқда.
Фото: REUTERS/Maksim Levin

 

Мавзуга оид