Жаҳон | 21:05 / 05.03.2022
56579
1 дақиқада ўқилади

Киевда Россия билан музокара ўтказган биринчи делегация иштирокчиси ўлдирилди - ОАВ

Қайд этилишича, Денис Киреев давлатга хиёнатда гумон қилинган.

Фото: РИА Новости

Киевда  Россия билан музокара ўтказган биринчи делегация иштирокчиси Денис Киреев ўлдирилди, деб хабар берди Украина ОАВ.

«Страна.ua» манбалари қотиллик қай тарзда амалга оширилганига аниқлик киритмаган. УНИАН Киреев Украина хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олиш чоғида ўлдирилганини ёзмоқда. ОАВнинг ёзишича, Денис Киреев давлатга хиёнатда гумон қилинган.

Киреев Виктор Янукович давридаги бош вазир ўринбосари Андрей Клюевга яқин одам ҳисобланган, деб ёзмоқда «Страна.ua». Денис Киреев банк соҳасида ишлаган.

Россия ва Украина делегацияларининг биринчи музокараси 28 феврал куни Беларуснинг Гомел областида ўтказилганди. Украина делегацияси таркибидан олти киши, жумладан, Украина мудофаа вазири Алексей Резников ва «Слуга народа» фракцияси раиси Давид Арахамия ўрин олганди. Денис Киреевнинг исми тилга олинмаган.

Мавзуга оид