Жаҳон | 17:14 / 07.03.2022
9655
2 дақиқада ўқилади

Франция президентлигига бўлиб ўтадиган сайловда 12 номзод қатнашади

Президент сайлови 12 апрел куни ўтказилиши режалаштирилган.

Фото: Reuters

Францияда апрел ойида ўтказилиши режалаштирилган президент сайловида қатнашадиган 12 нафар номзод рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда мамлакат конституцион кенгаши раиси Лоран Фабиус маълум қилди.

"Сайловда иштирок этиш учун дастлаб жами 65 киши хоҳиш билдирди. Биз сайловчи шахсларнинг 500дан ортиқ имзосини тўплаган 12 кишини танлаб олдик", - деди Фабиус.

Сайловга амалдаги давлат раҳбари Эммануэл Макрон ўз номзодини қўйган.

Ундан ташқари, "Ишчилар кураши" партиясидан Натали Арто, "Юксал, Франция" мухолиф ҳаракати вакили Николя Дюпон-Энян, Париж мэри Анн Идалго, "Европа - Экология - "Яшиллар" партиясидан Янник Жадо, "Қаршилик қиламиз!" партияси етакчиси Жан Лассал, Ил-де-Франс региони раҳбари, "Республикачилар" партияси вакили Валери Пекресс, "Бўйсунмас Франция" ҳаракатидан Жан-Люк Меланшон, Франция коммунистик партиясидан Фабьен Руссел, Бордо муниципал маслаҳатчиси Филипп Путу, "Миллий бирлашув" партияси вакили Марин Ле Пен ва "Реконкиста" ҳаракатидан Эрик Земмур сайловда иштирок этади.

Францияда президент сайлови 12 апрелда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид