07:45 / 07.03.2022
6728

Ўзбекистон Россияга 1,1 минг тонна анор етказиб берди

Ўзбекистон январь ойида 2,3 минг тонна анор экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь ойида 6 та хорижий давлатга қиймати 2,4 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2,3 минг тонна анор экспорт қилган. 

Қайд этилишича, анор экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 766 тоннага ошган.

Ўзбекистон энг кўп анор экспорт қилган давлатлар орасида Россия етакчилик қилмоқда – 1,1 минг тонна. Кейинги ўринларда мос равишда Қозоғистон (743 тонна), Тожикистон (294 тонна), Қирғизистон (99 тонна) ва Корея бормоқда (16,2 тонна). 

Январь ойида хорижга энг кўп анор экспорт қилган ҳудудлар қуйидагича: Қашқадарё вилояти – 530 тонна; Сурхондарё вилояти – 470 тонна; Тошкент вилояти – 378 тонна; Фарғона вилояти – 259 тонна.

Бундан олдин бозорлардаги асосий маҳсулотларнинг нархи эълон қилинганди.

Top