Кейинги ҳафта охиридан ўзбекистонликлар кетма-кет 4–5 кун дам олишади
Наврўз байрами муносабати билан ходимлар камида 4 кун: 20–23 март саналарида дам олиш имкониятига эга бўлишади. Ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун одатий тартибда 19 март (шанба) ҳам дам олиш куни бўлади.

Фото: Shutterstock
Президент фармонига биноан, 2022 йилги Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистонда 22 ва 23 март (сешанба-чоршанба) кунлари қўшимча дам олиш куни деб белгиланган.
20 март якшанба экани, 21 март эса ишланмайдиган байрам куни экани ҳисобига, кетма-кет 4 кун дам олиш куни бўлади. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун эса 19 март, шанба ҳисобига дам олиш кунлари кетма-кет 5 кунни ташкил этади.
Иш ҳафтасидан қатъи назар, барча учун дам олиш кунлари:
- 20 март, якшанба – одатий дам олиш куни;
- 21 март, душанба – ишланмайдиган байрам куни – Наврўз;
- 22 март, сешанба – қўшимча дам олиш куни;
- 23 март, чоршанба – қўшимча дам олиш куни.
Бюджет ташкилотларида 22 ва 23 мартдаги қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилининг давомийлигини 2 кунга қисқартириш ҳисобига қопланади. Меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда таътилнинг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга қўшимча дам олиш кунлари қўшилади.
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
Тавсия этамиз
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ талабалари Трамп сабаб Британияда ўқишни хоҳламоқда
Жаҳон | 19:29
-
Номоддий маданий мерос намуналарини рўйхатга киритиш билан боғлиқ регламент тасдиқланди
Жамият | 18:38
-
Путин КХДР ҳарбийлари Курск жангларида қатнашгани учун Ким Чен Инга миннатдорчилик билдирди
Жаҳон | 18:28
-
Fitch агентлиги Тошкентнинг кредит рейтингини қайта тиклади
Ўзбекистон | 18:22
Мавзуга оид

13:48 / 20.03.2025
Наврўзда ҳаво илиқ бўлиши кутилмоқда

18:36 / 08.01.2025
Марказий Осиё давлатларида 2025 йилги дам олиш кунлари сони таққосланди

18:43 / 24.12.2024
Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

21:34 / 31.08.2024