Ўзбекистон | 17:47 / 09.03.2022
1568
1 дақиқада ўқилади

Оҳангаронда ота алимент ўрнига фарзандларига 3 хонали уй берди

Фото: Shutterstock

Ота икки нафар вояга етмаган фарзанди таъминоти учун алимент ўрнига 3 хонали уй берди.

МИБ Тошкент вилояти ахборот хизматининг хабар беришича, бюронинг Оҳангарон шаҳар бўлими иш юритувида, фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор С.Мўминовдан, ундирувчи М.Мўминова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисм миқдорида алимент ундириш ҳақидаги ижро иш мавжуд.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида, қарздор ва ундирувчининг ўзаро келишувига асосан, қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги ва фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган алимент пуллари ҳисобланиб, қарздорга тегишли бўлган, баҳоси 200 млн сўм бўлган 3 хонали уй ундирувчининг номига расмийлаштириб берилган.

Шу сабаб ижро ҳужжатининг ижроси амалда тамомланган.

Мавзуга оид