Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған БМТ тизимини ислоҳ қилиш вақти келганини айтди
Туркия президенти БМТни аввал ҳам танқид қилганди.
Фото: TASS/Zuma
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған БМТ тизимини ислоҳ қилиш вақти келганини айтди.
"БМТга аъзо 193 мамлакат тақдирини беш мамлакат белгилайдиган тизим адолатдан эмас. Тизим қайта ислоҳ қилиниши керак. Дунёдаги мамлакатлар бештадан кўплигини гапирганимизда бутун инсониятнинг ҳуқуқ ва умумий манфаатларини ҳимоя қилишга уринамиз, буни ўз мамлакатимиз манфаати учун гапирмаймиз", - деди у.
Туркия президенти БМТни биринчи марта танқид қилиши эмас. Эрдўған 2021 йил октябрда Анголага ташрифи вақтида ҳам инсоният тақдири Иккинчи жаҳон урушида ғалаба қозонган "бир сиқим мамлакатлар" ихтиёрига ташлаб қўйилмаслиги кераклигини айтганди.
Мавзуга оид
00:30 / 01.03.2026
Эрдўған Эронга қилинган ҳужумларни қоралади
15:13 / 28.02.2026
ХВЖ Киевга 8 млрд долларлик тўрт йиллик кредитни маъқуллади
09:37 / 27.02.2026
Мелания Трамп БМТ Хавфсизлик кенгашига раислик қилади
21:05 / 26.02.2026