Жаҳон | 17:36 / 13.03.2022
30643
1 дақиқада ўқилади

АҚШда бензин рекорд даражада қимматлади

АҚШда бензин нархи бир галлон учун 4,35 долларгача қимматлади. Бу олдинги ҳафтадагига қараганда 59 центга қимматроқ дегани.

Фото: ИЗВЕСТИЯ

АҚШда бензин нархи галлонда ҳисобланади. Бир галлон 4,55 литрга тенг. Шу ҳисобда 1 литр бензин айни дамда 0,95 доллардан сотилмоқда. Бу эса рекорд даражада қиммат нарх ҳисобланади.

Тадқиқотларга кўра, энди америкалик оилалар бир марта машинасига ёнилғи қуйиш учун ўртача 65 доллар сарфламоқда. Ўтган йилда бу кўрсаткич 42 долларга тенг бўлган. АҚШдаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида навбатлар кузатилмоқда. Чунки кўпчилик кўпроқ бензин ғамлаб қўйиш пайига тушган.

Бу воқеалар АҚШда инфляция охирги 40 йилдаги рекорд даражага (8 фоиз) етгани фонида содир бўлмоқда.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид