Жаҳон | 21:19 / 14.03.2022
20185
1 дақиқада ўқилади

Путин лизинг асосидаги хориж самолётларини Россия авиакомпаниялари тасарруфига ўтказишга рухсат берди

Қайд этилишича, Россия компаниялари лизинг асосида фойдаланадиган хориж самолётларига бўлган ҳуқуқларни ўзларига расмийлаштиришлари мумкин.

Фото: AP

Россия президенти Владимир Путин фуқаро авиациясини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қонунни имзолади, деб хабар берди “Коммерсантъ”.

Нашрнинг ёзишича, қонунга мувофиқ, Россия компаниялари лизинг асосида фойдаланадиган хориж самолётларига бўлган ҳуқуқларни ўзларига расмийлаштиришлари мумкин бўлади.

Шунингдек, бу самолётларга Россиянинг парвозга яроқлилик сертификатлари берилади. 

Қайд этилишича, Россия Ҳаво кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига киритилган тузатишлар Россия авиакомпанияларига хориж ҳаво кемалари паркини сақлаб қолиш ва самолётлардан ички йўналишларда фойдаланиш имконини беради.

Аввалроқ Бермуд ороллари фуқаролик авиацияси бошқармаси Россия самолётларининг парвозга яроқлилик сертификатларини тўхтатиб қўйгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид