Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга 2021 йилда энг кўп импорт гўшт Беларусдан олиб келинган
Гўшт импорти 10,1 минг тонна ошган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Фото: Shutterstock
Қўмита хабарига кўра, 2021 йилда Ўзбекистонга 8 та давлатдан 31,7 минг тонна йирик шохли қорамол гўшти импорт қилинган.
Қайд этилишича, йирик шохли қорамол гўшти импорти 2020 йил билан солиштирилганда 10,1 минг тоннага ошган.
2021 йилда Ўзбекистон энг кўп йирик шохли қорамол гўштини импорт қилган давлатлар орасида Беларусь етакчилик қилмоқда – 21,5 минг тонна гўшт.
Бошқа давлатлар бўйича ушбу кўрсаткич қуйидагича кўриниш олди:
- Қозоғистон – 4,9 минг тонна;
- Украина – 2,9 минг тонна;
- Ҳиндистон – 916 тонна;
- Молдова – 738 тонна;
- Россия – 638 тонна.
Бундан олдин Ўзбекистон гўшт импортини оширгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:38 / 03.03.2026
Рўйхатга олишда 8,3 миллион хонадонда яшовчи аҳоли қамраб олинди
12:25 / 03.03.2026
2026 йилнинг илк ойида Ўзбекистонда энергоресурслар ишлаб чиқариш қандай ўзгарди?
07:44 / 03.03.2026
Made in China: Хитой импортига қарам давлатлар (харита)
15:28 / 02.03.2026