Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2023 йилдан ҚҚС 12 фоизгача туширилиб, ер ва мулк солиқлари бирлаштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасида соҳани такомиллаштириш бўйича навбатдаги вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, 2026 йилга бориб иқтисодиётга солиқ юкини 25 фоизгача камайтириш мақсад қилинган. Шунингдек, 2023 йилдан қўшилган қиймат солиғини 12 фоизгача тушириш, кейинчалик ер ва мулк солиқларини бирлаштириш мўлжалланган.
Шавкат Мирзиёев солиқ идоралари фаолиятини яхшилаш, бунинг учун ахборот технологияларини кенг жорий этиш зарурлигини таъкидлади. Бунинг натижасида жараёнлар тўлиқ автоматлаштирилади, «яширин иқтисодиёт» ҳажмини камайтириш учун солиқ тўсиқлари бартараф этилади, кадрлар салоҳияти мустаҳкамланади.
Президент дунёдаги тез ўзгарувчан, мураккаб вазиятда солиқ тушумлари барқарорлигини таъминлаш, тадбиркорларга кўмак бериш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Солиқ идораларини коррупциядан холи тизимга айлантириш бўйича топшириқлар берилди.
Мавзуга оид
10:51 / 25.08.2025
Айланмадан олинадиган солиқдан илк марта ҚҚС тўловига ўтган тадбиркорлар рағбатлантирилади
16:11 / 20.08.2025
Солиқчилар аниқлаган хато-камчиликлар бўйича “амнистия” эълон қилинди
15:52 / 29.07.2025
Солиқчилар ҚҚСни қайтаришда совиткичдан олинган сувни ҳам пуфлаб ичяпти — Қудбиев
16:08 / 24.05.2025