Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда иккита Lacetti ўзаро тўқнашиши оқибатида улардан бири ёниб кетди
Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Фақат ёнғин содир бўлган машинага жиддий зарар етган.
ИИВ ЙҲХББнинг хабар беришича, 2022 йил 17 март куни соат 20:30 ларда Нишон тумани, “Нуристон” МФЙ ҳудудидан ўтган автомобил йўлида 1990 йилда туғилган Б.Ю. ҳамда 1992 йилда туғилган Б.Ш. бошқарувидаги Lacetti машиналари ўзаро тўқнашган.
Оқибатда ҳайдовчи Б.Ю. бошқарувида бўлган Lacetti машинасида ёнғин юзага келган. Шундан сўнг ҳодиса ҳақида ФВБ ходимларига хабар берилган ва ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Ушбу ЙТҲ ҳамда ёнғинда ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган. Фақат транспорт воситаларига жиддий зарар етган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Нишон тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ Янгийўл туманида йўловчи автобус ёниб кетганди.