18:25 / 18.03.2022
8977

Россия ва беларуслик дипломатларнинг Европарламент биноларига кириши тақиқланди

Европарламент президенти Роберта Метсоланинг сўзларига кўра, «демократик тартибни бузишга уринганларга демократия уйида жой йўқ».

Фото: AP

Европа парламенти россиялик ва беларуслик дипломатлар ҳамда давлат хизматчиларининг Брюссел ва Страсбургдаги қароргоҳларига киришини тақиқлади. Бу ҳақда Европарламент президенти Роберта Метсола ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Бугундан бошлаб Россия ва Беларуснинг дипломатик ва ҳукумат вакилларига Европарламент биноларига кириш тақиқланди. Демократик тартибни бузишга уринганларга демократия уйида жой йўқ»,— деб ёзди Метсола.

15 март куни Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг тўртинчи пакетини жорий этди. «Роснефть», «Транснефть» ва «Газпромнефть» ҳамда КамАЗ санкциялар рўйхатига тушди.

Шунингдек, янги санкцияларда Россияга пўлат, ҳашаматли буюмлар, премиум-класс автомобиллари ва заргарлик маҳсулотлари етказиш тақиқланган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top