07:44 / 18.03.2022
6517

Совуқ даврда фермерларга ёрдам бериш учун тезкор гуруҳлар ташкил этилди

Мевали боғ ва токзорлар, эртаги картошка ва сабзавот экинларига ҳаво ҳарорати салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида бутун республика миқёсида аграрчиларга ёрдам бериш бўйича тезкор гуруҳлар ташкил этилди.

Фото: Kun.uz

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарига кўра, тезкор гуруҳлар соҳа олимлари билан биргаликда республика ҳудудига кириб келган совуқ об-ҳаво таъсиридан жойлардаги мевали боғ, узумзорлар ва “тўқсонбости” усулида ҳамда эртаги майдонларга экилган қишлоқ хўжалиги экинларини асраш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқиб, уларни жорий этмоқда.

Республика штабига қишлоқ хўжалиги вазири Ж. Хўжаев бошчилик қилмоқда, ҳудудий штабларни эса Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши раиси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бошқармоқда.

Республика мониторинг штаби алоқа маркази телефон рақамлари: +998 71 2067169; +99871 2067170; +99871 2067172.

Ҳудудий штаблар:

  • Қорақалпоғистон Республикаси (+998) 90-705-05-12;
  • Андижон вилояти (+998) 97-339-44-43;
  • Бухоро вилояти (+998) 91-443-07-31;
  • Жиззах вилояти (+998) 94-919-19-29;
  • Қашқадарё вилояти (+998) 98-776-01-09;
  • Навоий вилояти (+998) 91-333-74-76;
  • Наманган вилояти (+998) 99-971-02-09;
  • Самарқанд вилояти (+998) 94-445-65-85;
  • Сирдарё вилояти (+998) 97 777-31-11;
  • Сурхондарё вилояти (+998) 97-352-74-74;
  • Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри (+998) 93-375-22-00;
  • Фарғона вилояти (+998) 91-112-71-00;
  • Хоразм вилояти (+998) 90-719-62-78.
Top