Ўзбекистон | 17:35 / 20.03.2022
5877
1 дақиқада ўқилади

Тошкентнинг Бешёғоч ва Олмазор кўчаси Наврўз куни қисман ёпилади

Наврўз байрами ўтказилиши муносабати билан Тошкентнинг Бешёғоч ва Олмазор кўчаси қисман ёпилади.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, 21 март куни соат 06:00 дан 15:00 гача бўлган вақт оралиғида:

  • Бешёғоч кўчаси Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган оралиқда;
  • Олмазор кўчаси Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача бўлган оралиқда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча тўхтатилади.

Ушбу кўрсатилган вақт оралиғида фуқаролари айланма йўллардан фойдаланишлари мумкин.

 

 

Мавзуга оид