Қашқадарёда 4 киши вафот этган ЙТҲ ҳақида маълумот берилди
Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар
Аввалроқ Kun.uz’да Қашқадарё вилоятида Lacetti ва Cobalt машинаси ўзаро тўқнашгани, оқибатда 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2022 йил 19 март куни соат тахминан 08:00 ларда 4Р-90 Қарши-Косон автомобил йўлининг Қарши тумани Ширкент қишлоғидан ўтган 20-километрида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Миришкор тумани, Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. Lacetti машинаси билан ҳаракатланиб келиб, фуқаро Р.З. бошқариб кетаётган Nexia-3 машинасини қувиб ўтмоқчи бўлиб мазкур машинанинг чап томонига тўқнашиб йўлнинг ўнг чет пастки қисмидаги дарахтларга бориб урилган.
Оқибатда, Lacetti машинасида йўловчи сифатида кетаётган Р.Ф., Р.С., Р.Ф. ва Э.Р. тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган. Nexia машинасида бўлган йўловчи Ж.М. ва Lacetti ҳайдовчиси Д.Н. тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Жиззах вилояти Зомин тумани ҳудудида KIA ва Nexia 2 машиналари ўзаро тўқнашуви оқибатида 8 киши ҳалок бўлганди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди

15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди

13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди

07:35 / 27.07.2024