Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзгидромет» дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди
Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, кундуз куни ҳаво 16-19 даража илиққача, жанубда баъзи жойларда 22-25 даража иссиққача кўтарилади. Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида кун иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Эртага Ўзбекистонга яна нам ва салқин ҳаво кириб келади. Республика шимолидан ташқари барча вилоятларда яна булутли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида кун иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кундуз куни ҳарорат 12-15 даража илиққача пасаяди.
25 ва 26 мартда республиканинг айрим жойларида шамол 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Дам олиш кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, қор кўчиши хавфи бор.
Мавзуга оид
20:01 / 22.06.2026
Қурғоқчил ҳаво: жазирама ҳафта фермерлар учун қандай хавфлар туғдиради?
11:37 / 22.06.2026
Ҳафта давомида айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин
09:15 / 22.06.2026
NASA: Эл-Нино кучаймоқда, 2026 йилда об-ҳаво рекордлари эҳтимоли ортди
11:03 / 19.06.2026