Жаҳон | 16:29 / 25.03.2022
25565
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

Қозоғистон мусулмонлари идораси 2022 йилдаги Рамазон ойи 2 апрелдан бошланиб, 2 майга қадар давом этишини эълон қилди. Қозоғистон тарафи бу қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон мусулмонлари идораси билан келишув асосида қабул қилинганини билдирди.

Бу ҳақда, бугун, 25 март куни Нурсултон шаҳрида мамлакат бош муфтийси Наврўзбай Тағанули раислигида ўтказилган Қозоғистон мусулмонлари идораси президиум йиғилишида маълум қилинган.

Фото: Қозоғистон мусулмонлари идораси

Қозоғистон муфтийсининг ўринбосари, шариат ва фатво бўлими бошлиғи Сансизбай Қурбон ўғлининг маълум қилишича, Рамазон ойининг бошланишига доир қарор Ўзбекистон ва Қирғизистон муфтиятлари билан келишув асосида қабул қилинган.

Шунингдек, қўшни Қозоғистон муфтияти Рамазон ҳайити 2 май санасида нишонланишини маълум қилган.

Ҳозирча Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу хабар юзасидан изоҳ бермади.

Жорий йил 15 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қозоғистон ва Қирғизистон уламолари иштирокида Рамазон ойи ҳилолини кузатишга тайёргарлик кўриш бўйича онлайн давра суҳбати бўлиб ўтганини хабар берган эди.

Мавзуга оид