Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
28 мартдан мактабларда тўртинчи чорак бошланади
28 март, душанба кунидан бошлаб Ўзбекистондаги мактабларда баҳорги бир ҳафталик таътил якунланиб, IV чорак дарслари бошланади.
Баҳорги таътил 21 мартдан 27 мартгача давом этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида қишки таътил бу йил одатдагидан икки ҳафта узоқроқ – 24 январгача давом этганди. Халқ таълими вазирлиги таътилнинг узайтирилишини мавсумий грипп кескин кўпайишининг олдини олиш мақсади билан изоҳлаган эди.
Қишки таътилнинг узайгани ҳисобига 1-синф ўқувчилари учун феврал ойида белгиланган қўшимча бир ҳафталик таътил бу йил учун бекор қилинганди.
Аввалроқ Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишни сўраган эди.