Ўзбекистон | 11:55 / 26.03.2022
2061
1 дақиқада ўқилади

Жиззахда содир бўлган ЙТҲда самарқандлик йўловчи вафот этди

Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида Nexia машинаси йўл четига ағдарилиб кетган.

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 22 март куни М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Шароф Рашидов тумани “Хайробод” маҳалла фуқаролар йиғинидан ўтувчи 997-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Булоқбоши” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи шахс Nexia билан ҳаракатланиб кетаётиб бошқарувини йўқотган ва машина йўл четига ағдарилиб кетган.

Оқибатда машина салонида бўлган Самарқанд вилояти Иштихон тумани “Файзобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.

Яна бир йўловчи, Самарқанд вилояти Паст Дарғом тумани “Чимёбот” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро ўнг жағ соҳасининг ёпиқ синиши ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

Мавзуга оид