10:52 / 29.03.2022
31826

Фарзандини айиқ қафасига ташлаган аёлга нисбатан тергов якунланди

Аёлга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади.

Фото: Kun.uz

Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқлар вольерига ташлаб юборган аёлга қўзғатилган жиноят иши унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш масаласини ҳал этиш учун жиноят ишлари бўйича Тошкент  шаҳар судига юбориш ҳақида қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди

Судга оид психиатрия ва психология комплекс экспертизалари хулосаларига кўра, аёл умрбод руҳий хасталик билан бетобланиб келгани, руҳий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда, у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмаслиги кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 28 январ куни Тошкент ҳайвонот боғида аёл ўзининг 3 ёшли фарзандини айиқ қафаси ичига ташлаб юборганди.

Ҳолат юзасидан прокуратура Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатганди.

Кейинроқ тергов органи аёлнинг 2021 йил июль ойидан буён руҳий-асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганини аниқлаган.

Top