08:07 / 03.04.2022
8546

Наманганда Volvo юк машинаси ёниб кетди

Фото: Наманган вилояти ФВБ

Наманган вилояти Чортоқ туманида Volvo юк автомашинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, 2022 йил 2 апрель куни соат 13:04 да Чортоқ тумани «Наманган» маҳалла фуқаролар йиғини Наманган кўчасида жойлашган автомобилларни таъмирлаш устахонасига таъмирлаш учун келган Volvo юк автомашинасида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ёнғин вақтида автомобиль эгаси ҳамда устахона ишчиси куйиб тан жароҳати олган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Top