2022 йилнинг биринчи чорагида 3,5 минг фуқаро хорижда ишга жойлаштирилган
2022 йилнинг биринчи чорагида 3,5 минг нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилди. Бу ҳақда АОКАда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг биринчи чорагида 3 минг 522 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан 2 минг 183 нафари Россияга, 44 нафари Қозоғистонга, 1 минг 293 нафари Жанубий Кореяга ва бошқа давлатларга ишлаш учун юборилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2021 йилда 108 минг 592 нафар фуқаро хорижий давлатларда ишга жойлаштирилган. Шундан 100 минг 111 нафари Россияга, 6 минг 924 нафари Қозоғистонга, 1 минг 532 нафари Жанубий Кореяга, шунингдек, БАА, Туркия, Польша ва бошқа давлатларга ишлаш учун юборилган.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 2 минг 167 нафар меҳнат мигрантига ҳуқуқий ёрдам, 51 минг 498 нафар меҳнат мигрантига маслаҳат хизматлари, 2 минг 930 нафар меҳнат мигрантига ижтимоий ёрдам, 976 нафар меҳнат мигрантига моддий ёрдам кўрсатилган.
Бундан олдин март ойида Россиядан 50 минг мигрант Ўзбекистонга қайтгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:21 / 25.09.2024
Муаммолар оғушидаги “олтин давр”: талабаларнинг ўқишга вақти борми ўзи?
09:30 / 24.09.2024
Литва билан Ўзбекистоннинг 200 нафар фуқаросини ишга жойлаштириш тўғрисида келишувга эришилди
16:21 / 16.09.2024
Иш ва дам олиш ўртасидаги мувозанат. Европанинг қайси давлатлари бу борада етакчи?
07:12 / 14.09.2024