Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар бермоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири буйруғи билан 2022/2023 ўқув йилида хорижий давлатлардаги олий таълим муассасалари, республикада фаолият юритаётган нодавлат ва хорижий (филиаллар) олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди.
Вазирлик хабарига кўра, жорий йил тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари умумлаштирилиб, таълим соҳалари кесимида ўтиш баллари белгиланди.
Гуманитар соҳада махсус синовлар бўйича ўтиш бали 80 дан 105 баллгача белгиланган бўлса, ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқда - 105 дан 140 баллгача. Ишлаб чиқариш-техник соҳа - 75 дан 94 баллгача, қишлоқ ва сув хўжалигида - 70 дан 80 баллгача, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий таъминот - 94 дан 129,2 баллгача, хизматлар соҳаси - 70 дан 94 баллгача.
Мавзуга оид
17:41 / 11.02.2026
2026 йилги тест имтиҳонларида топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди
09:36 / 15.12.2025
Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга ўқишга кетмоқда? Топ-10 рўйхат
12:32 / 10.09.2025
Битирувчилари энг юқори балл тўплаган топ-10 мактаб маълум қилинди
07:50 / 13.08.2025