Иқтисодиёт | 16:28 / 08.04.2022
26494
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига тўртинчи кун пасайди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,82 сўмга пастлаб, 11 344,69 сўмни ташкил қилди. Евро 44,37 сўмга пастлаб, 12 331,68 сўм бўлди. Рубль 0,85 сўмга кўтарилиб, 147,94 сўм бўлди.

7 апрель куни долларнинг расмий курси кетма-кет учинчи кун пастлаб, 11 362,51 сўмни ташкил қилганди.

Мавзуга оид