Жамият | 21:04 / 10.04.2022
13786
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қалбаки 6900 долларни сотмоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Тошкент шаҳрида божхоначилар қалбаки валюталар савдосига чек қўйди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари билан ҳамкорликда қалбаки пул, қимматли қоғозларни тайёрлаш ва улар билан муомала қилишнинг олдини олишга қаратилган тезкор тадбир ўтказилган.

Фото: Давлат божхона қўмитаси

Натижада Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 3 нафар шахс олдиндан тил бириктириб, бошқа бир фуқарога қалбаки 6 минг 900 долларни ноқонуний тарзда сотаётган вақтда қўлга олинган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид