Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирига бориб ҳарорат янада кўтарилади - «Ўзгидромет»
Бугун республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли, қуруқ ва илиқ бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоийда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, республика бўйича шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг кузатилади, Бухоро, Навоий, Жиззах, Сурхондарё вилоятларида шамол тезлиги 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кун ўртасига бориб 24-29 даража иссиқни ташкил этади.
Тошкент вилоятида кечаси ва эртага эрталаб тоғолди ва тоғли ҳудудларда кун биринчи ярмида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Мамлакат қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 14-19 даража илиқни, кундузи 24-29 даража иссиқни ташкил этади.
13-15 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши бошланади. Ушбу даврда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳафта охирига бориб ҳарорат меъёрий қийматлардан 6-8 даражага юқори бўлади ва кечалари 14-19 даража илиқ, кундуз кунлари 30-35 даража иссиқ атрофида бўлади.