Ўзбекистон | 22:10 / 12.04.2022
75356
2 дақиқада ўқилади
Ўзбекистонда янги таҳрирдаги йўл ҳаракати қоидалари тасдиқланди
1 майдан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказларидаги гавжум кўчаларда 60 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиш тақиқланиши мумкин.
Ҳукумат қарори билан йўл ҳаракати қоидалари янги таҳрирда тасдиқланди. Бу ҳақда Нигоҳ канали хабар бермоқда.
Янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидаларига кўра:
- Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги республика комиссиясининг қарори асосида Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларидаги йўл ҳаракати қатнови юқори бўлган ва аҳоли гавжум ҳудудларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг юқори тезлиги соатига 60 километр этиб белгиланиши мумкин;
- Қолган аҳоли пунктларида транспорт воситаларининг тезлигини соатига 70 километрдан, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотлари атрофидаги йўлларда 300 метргача бўлган масофада 30 километрдан, турар жой даҳалари ва ёндош ҳудудларда (уй-жой бинолари орасидаги ер участкасида) эса соатига 20 километрдан оширмасдан ҳаракатланишга рухсат этилади.
Шунингдек, янги қоидаларга кўра эндиликда:
- енгил автомобилларда юк ташишга уларнинг том қисмига ўрнатилган юкхонадаги юкнинг баландлиги 1 метрдан (махсус мосламалар билан мустаҳкамланган ҳолда велосипедларни ташиш бундан мустасно) ва узунлиги автомобилнинг габаритидан 0,5 метрдан ошмаган тақдирда йўл қўйилади;
- юк автомобиллари, айрим истиснолардан ташқари барча ҳолатларда, йўлнинг фақат ўнг қатнов қисмидан ҳаракатланиши шарт бўлади;
- транспорт воситаларининг қайрилиб олиш жойларида ва унга 30 метр етмасдан ёки ўтиб тўхташ тақиқланади;
- сутканинг қоронғи вақтида ва етарлича кўринмайдиган шароитда велосипед йўлкаси бўлмаган ҳолда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланаётган велосипедчилар нур қайтаргичли камзулда ёки нур қайтарувчи элементлар бўлган устки кийимда бўлиши лозим.
Қарорга кўра, янги таҳрирдаги Йўл ҳаракати қоидалари 2022 йил 1 майдан бошлаб амалга киритилади.
Маълумот учун, Йўл ҳаракати қоидаларининг амалдаги таҳрири 2016 йил 1 мартдан бери амал қилиб келаётганди.
Мавзуга оид
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
17:51 / 06.10.2024
Йўлларда авариялар кўпайди, тезлик ҳайдовчиларни қотилга айлантирмоқда
14:49 / 05.10.2024
Самарқандда бошқа машинанинг рақамини тақиб 76 марта қоида бузган ҳайдовчи ушланди
11:06 / 28.09.2024