Ўзбекистон | 14:45 / 15.04.2022
33400
1 дақиқада ўқилади
Келаси ҳафта бошларида кучли ёмғир кутилмоқда, дўл ёғиши мумкин
18-20 апрел кунлари республикада беқарор об-ҳаво кутилмоқда.
18–20 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрондан нам ҳаво, сўнгра Волгабўйи ҳудудларидан нисбатан салқин ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.
Маълум қилинишича, 18–20 апрелда Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, жумладан:
- 19 апрелда Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19–20 апрелда Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 20 апрелда Тошкент, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади;
- 19–20 апрелда республиканинг айрим жойларида дўл ёғиши мумкин.
Шунингдек, 18–20 апрелда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17–22 метр/сониягача кучайиши кутилмоқда.
18 апрелда баъзи жойларда чанг-тўзон бўлиши кузатилади. 19–20 апрелда кундузги ҳаво ҳарорати 18-23 даражагача пасаяди.
Мавзуга оид
11:46
15 ноябр куни айрим ҳудудларда ҳарорат 17 даражагача кўтарилади
10:27 / 13.11.2024
14 ноябр куни ёғингарчилик кутилмайди, туман тушиши мумкин
10:23 / 12.11.2024
13 ноябр куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади
15:45 / 11.11.2024