Ўзбекистон | 10:10 / 15.04.2022
14708
2 дақиқада ўқилади

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганларга пул тўланади

Фото: Kun.uz

Ҳукумат қарори билан давлат ер ва кадастр назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ер назорати ҳокимликлар томонидан, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология қўмитаси томонидан ўтказилади. Кадастр назоратини эса Кадастр агентлиги олиб боради.

Ер назорати қуйидаги асосларга кўра 10 иш кунидан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади:

  • ер мониторингида қонунчилик бузилиши кузатилганда;
  • электрон тизим орқали ва аэрокосмик суратларни солиштиришда қонун бузилиши қайд этилганда;
  • ер қонунчилиги бузилишига оид мурожаатларга кўра;
  • ОАВ ёки ижтимоий тармоқлардаги хабарлар асосида;
  • суд ва бошқа органларга ерга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида ахборот келиб тушганида.

Кадастр назорати кадастрни юритишга масъул органлар томонидан давлат кадастрлари ягона тизимига киритиш учун ахборот бериш, юридик ва жисмоний шахслар томонидан кадастрга оид қонунчиликка риоя этилишини назорат қилишдан иборат.

Ерни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ҳақида хабар берганлар базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи (27 минг сўм) миқдорида рағбатлантирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид