Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир ёғади ва ҳаво салқин бўлади - «Ўзгидромет»
Узоқ муддатли қуруқ об-ҳаводан сўнг, бугун Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий ҳудудларига Туркманистон устида шаклланган юқори циклон билан боғлиқ нам ҳаво массаси тарқала бошлайди.
“Ўзгидромет” хабарига кўра, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради. Кундузги ҳарорат 25-30 даража иссиқ атрофида, ёмғир пайтида 20-25 даража иссиқ бўлади.
19-20 апрель кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига циклон таъсири тарқалади. Республика бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 20 апрелда 28-23 даража иссиқни ташкил этади.
18 ва 19 апрелда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг кузатилади.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида Ўзбекистон бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари бироз салқин бўлади, 22 апрелга келиб кундуз куни ҳарорат яна 25-28 даража иссиққача кўтарилади.
18-21 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.