Алиев Арманистон билан муносабатларни яхшилашдаги бурилиш нуқтаси ҳақида гапирди
Озарбойжон раҳбари мамлакат чегара комиссиялари ва тинчлик келишуви бўйича ишчи гуруҳлар тузиш устида иш бошлашга тайёрлигини таъкидлади.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон билан муносабатларни яхшилаш учун Боку илгари сурган беш тамойилнинг Ереван томонидан қабул қилинишини бурилиш нуқтаси деб атади.
"Умуман олганда, Брюсселдаги учрашув натижаларини ижобий деб баҳолайман. Бу ҳақда 12 апрел куни жамоатчиликка маълум қилгандим. Эртасига Арманистон бош вазири ҳам Арманистон Озарбойжон илгари сурган беш тамойилни қабул қилгани ҳақида очиқ гапирди. Дарҳақиқат, бу жараёндаги яна бир бурилиш они ҳисобланади", - деди Алиев.
Унинг сўзларига кўра, энди ҳар икки томоннинг расмий баёнотларидан сўнг Боку ва Ереван ўз саъй-ҳаракатлари жиддийлигини исботлаши лозим.
Озарбойжон раҳбари мамлакат чегара комиссиялари ва тинчлик келишуви бўйича ишчи гуруҳлар тузиш устида иш бошлашга тайёрлигини таъкидлади.
"Бу жараённи давом эттиришимиз ва ҳар икки томон келишувга риоя қилиши муҳим", - деди Алиев.
Илҳом Алиев ва Никол Пашинян 6 апрел куни Брюсселда музокаралар ўтказди. Европа кенгаши раиси Шарл Мишел Боку ва Ереван икки мамлакат ўртасида тинчлик шартномаси тайёрлашга келишиб олганини маълум қилди.
Мавзуга оид
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
09:50 / 20.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Озарбойжон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
00:10 / 10.09.2024