13:13 / 19.04.2022
33975

Мариуполдаги «Азовстал»ни штурм қилиш бошланди. У ерда аёллар ва болалар бор

Завод — украиналик ҳарбийлар қаршилигининг асосий маркази.

Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган ДХР ҳукумати «Азовстал» металлургия заводини штурм қилиш бошлангани ҳақида хабар берди. Бу Мариуполда украиналик ҳарбийлар қаршилик кўрсатаётган сўнгги ўчоқ ҳисобланади.

««Азовстал — шаҳар марказида жойлашган саноат зонаси. Билишимча, ушбу объектни штурм қилиш учун махсус сараланган штурм гуруҳлари аллақачон ишга киришди. Бунда бизга Россия авиацияси ва артиллерия яқиндан ёрдам бермоқда. Умид қиламизки, яқин вақтлар ичида Украина халқининг псевдоҳимоячилари таслим бўлишади, одамлар тинч нафас олишади ва биз бошқа ҳеч қачон Мариупол шаҳри аҳолисининг азоб-уқубатлари ҳақида эшитмаймиз», деган «Россия 24» эфирида ДХР халқ милицияси бошлиғи Эдуард Басурин. 

«Азовстал» уруш бошидан буён Украина қуролли кучлари, хусусан 36-денгиз пиёдалари бригадаси ва «Азов» полки назоратида қолмоқда.

Душанба куни Мариупол патрул полицияси бошлиғи Михаил Вершинин CNN билан суҳбатда «Азовстал» ҳудудида артиллерия зарбалари ва авиазарбалардан сақланиш учун 1000 нафарга яқин киши яширинганини айтди. Украина вице-премьери Ирина Верешчук Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, Мариуполдан Бердянскка тинч фуқаролар учун гуманитар йўлак очишни талаб қилди. Сешанба тонгида у гуманитар йўлаклар ҳамон очилмаганини маълум қилган.

«Азов» полки завод ҳудудида жон сақлаётган кексалар, аёллар ва болалардан олинган интервюни эълон қилган.

Басурин эса «Азовстал»да тинч аҳоли вакиллари борлиги тўғрисидаги хабарларни фейк деб атаган.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top