Жамият | 13:16 / 20.04.2022
13079
1 дақиқада ўқилади

Намангандаги ЙТҲда 3 нафар йўловчи жароҳат олди

ВАЗ-2106 ва Дамас русумли автомашина тўқнашуви оқибатида 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: mediasar.ru

Қайд этилишича, 2022 йил 5 апрель куни соат 15:00 ларда, Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 10-километрида 1995 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган ВАЗ-2106 русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб, қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 1989 йилда туғилган фуқаро бошқарувида бўлган Дамас русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, ВАЗ-2106 русумли автомашинада бўлган 3 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 15 апрель куни ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Наманганда Volvo юк машинаси ёниб кетгани хабар қилинган эди.

Мавзуга оид