Сиёсий таҳлилчи – Фаластин-Исроил можаролари, эҳтимолий сценарийлар ҳақида
Ҳозирги кунда Фаластин муаммосининг ечими 1948 йилдагига нисбатан бирмунча муаммолидек кўринмоқда.
15 апрел, жума куни Исроил полицияси Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидида яна бир бор фаластинликларга ҳужум қилди ва нотинчликлар ҳамон барҳам топгани йўқ.
Мана 70 йилдирки, ўн минглаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган бу низо гоҳ сусайиб, гоҳ авж олади, аммо ҳеч қачон буткул тўхтамайди.
АҚШ, Россия, БМТ ҳар доимгидек ташвиш билдиради, маслаҳатлашувлар ўтказади, аммо Исроил ва Фаластин ўртасидаги можарога барҳам берилмайди.
Kun.uz мухбири Фаластин-Исроил уруши атрофидаги саволлар билан сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқовга юзланди.
— Муҳаммадолим ака, икки халқ нега бир-бирини бунчалик ёмон кўради? Нима учун бутун дунё бу низонинг барчани қаноатлантирадиган ечимини тополмайди? Нега бу икки халқ майдони 25 минг квадрат километр бўлган, қуёш нуридан жизғанак ерни талашиб келмоқда? Масала фақат динийми ё бошқа сабаблар ҳам борми?
— Бу чиндан ҳам бугунги куннинг энг муҳим ва ҳассос масалаларидан бири.
Қуръони каримдаги «Исро» сурасида келтирилишича, пайғамбаримиз алайҳиссалом Яратганнинг иродаси ва фаришта Жаброил (а..с.)нинг кўмагида бир кечада Маккадан Қуддусга бориб, Ал-Ақсони зиёрат қиладилар. Кейин Буроқ отида етти қат фалакка кўтарилади. Жаннат ва дўзах манзаралари, у ерда ҳаёти дунёда қилган амаллари учун жазо ёки мукофотга сазовор бўлган бандаларнинг аҳволи билан танишадилар.
Аллоҳ таоло мана шу кечада бандаларига намозни фарз қилади. Шундан келиб чиққан ҳолда мусулмон оламида бу масжиднинг муқаддаслигига алоҳида урғу берилади.
Иккинчидан, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг яна бир ҳадиси борки, унга кўра, учта – Масжидул Ҳаром, Масжидул Набавий ва Масжидул Ақсога ният қилиб борилади. Бу масжидларда ўқилган намозлар савоби бўйича ҳам турли маълумотлар бор.
Учинчидан, пайғамбаримиз алайҳиссаломга илк оятлар нозил бўлганда, намозни ҳозирги Ал-Ақсога – Қуддусга қараб ўқиш буюрилади.
Мусулмонлар учун Ал-Ақсонинг муқаддаслиги шундан.
Ўз ўрнида яхудийлар учун ҳам бу масжиднинг аҳамияти бор. Бу борада «Таврот» ва «Инжил»да турли ҳикоятлар келади. Унга кўра, Исҳоқ (мусулмонларда Исмоил) алайҳиссалом қурбонлик қилинмоқчи бўлганда, қўзичоқни қурбонлик қилишга белги берилиши воқеаси айнан ўша Қуддусда рўй берган.
Қолаверса, Довуд алайҳиссалом айнан мана шу ерда давлатни бошқарган. Шунингдек, яҳудий таълимотига кўра, Сулаймон алайҳиссалом даврида илк масжидлардан бири қурилган.
Кўриниб турибдики, иккала дин вакиллари – мусулмонлар ва яҳудийлар учун ҳам бу манзилнинг муқаддаслиги бўйича далиллар бор.
— Савол туғилади, Исроил – Фаластин можароси олови нега ҳозир – Россия – Украина ўртасидаги уруш давом этаётган бир пайтда қайта ёнди. Бу борада қандайдир боғлиқлик бор деб ўйлайсизми?
— Албатта, бундай фикрлар ҳам йўқ эмас. Бугун чиндан ҳам Россия – Украина ўртасидаги уруш фонида дунёнинг турли бурчакларида музлаб турган урушлар қайта алангаланди. Хитой ва Тайван, Озарбойжон-Арманистон ёки Афғонистондаги вазият шулар жумласидан.
Аммо мен Исроил-Фаластин можароси жонланганини Украина воқеаларига боғламаган бўлардим. Чунки бу уруш анча вақтдан бери давом этяпти ва муборак Рамазон ойларида унинг қайталаниши одат тусига ҳам кириб қолган.
Қолаверса, тарихдаги энг катта Араб-Исроил уруши ҳам Рамазоннинг ўнинчи куни, 6 октябрга тўғри келган.
Бу урушнинг ҳатто Рамазон ойи билан боғлиқлигига ҳам унчалик ишонмайман.
Интервьюни юқоридаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.
Унда жумладан, сиёсий таҳлилчи икки давлат можаролари ривожи, урушда ғарбнинг манфаатлари ва бу можароларни ҳал этолмаётган БМТ борасида фикрларини билдирган.
Илёс Сафаров суҳбатлашди.
Тасвирчи ва монтаж устаси – Абдуқодир Тўлқинов
Мавзуга оид
21:41 / 26.11.2024
Нетаняҳуни қамаш буюрилди. Бу Исроилга қурол етказилишига тўсиқ бўла оладими?
14:17 / 26.11.2024
Бахтиёр Саидов яҳудий раввиннинг ўлими муносабати билан Исроил элчисига ҳамдардлик билдирди
19:34 / 25.11.2024
ОАВ: Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
16:57 / 25.11.2024