Ўзбекистон | 10:54 / 22.04.2022
8788
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон Сенати вакиллари Орол денгизини кўздан кечирди

Фото: Senat.uz

Олий Мажлис Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Қозоғистонга ташриф буюрди. Сенат матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф икки мамлакат парламенти юқори палаталарининг ҳамкорлик бўйича комиссияси иккинчи мажлисида иштирок этиш мақсадида амалга оширилган.

Кеча, 21 апрель куни Содиқ Сафоев бошчилигидаги делегация вакиллари Орол денгизини кўздан кечириб, Кўкорол тўғони ҳолати ва «Арал СеэФоод» балиқни қайта ишлаш заводи фаолияти билан танишди.

Шунингдек, 22 апрель куни парламентлараро ҳамкорлик бўйича комиссиясининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

Мавзуга оид