Ўзбекистон | 07:35 / 22.04.2022
14473
1 дақиқада ўқилади

Йўқотилган буюмларни онлайн топиш имконияти пайдо бўлди

Ўзбекистонда энди йўқотилган буюмларни онлайн топиш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар қилди.

Фото: t.me/MyGovUz

Қайд этилишича, бунинг учун «My.gov.uz» орқали «Топилмалар, йўқолган буюмлар ва ҳужжатлар бўйича сўров юбориш хизмати»дан фойдаланиб, ариза қолдирилади. 

Маълум қилинишича, йўқотилган буюм 2 ой мобайнида тегишли ахборот тизимлари орқали қидирилади.

Шу муддат ичида буюм топилмаса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 фоизи миқдорида тўлов тўлаб, йўқолган ашё топилмагани тўғрисида маълумотнома олиш мумкин.

Бундан олдин ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилгани хабар қилинганди

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид