Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Юнусобод тумангаз» бўлими ходими тадбиркордан пора олаётганда қўлга тушди
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида тадбиркордан 1100 АҚШ доллари талаб қилган муҳандис ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши департамент хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда «Ҳудудгаз Пойтахт» газ таъминоти филиали «Юнусобод тумангаз» бўлимининг улгуржи истеъмолчилар бўлими муҳандиси Х.Б. тадбиркор Ж.га тегишли бўлган савдо шохобчасига табиий газ тармоғини ўтказиб бериш ҳамда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига 1100 АҚШ доллари талаб қилиб, дастлаб 100 АҚШ долларини қўлга киритиб, келишилган пулдан яна 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:21 / 09.12.2025
Хитой молия компаниясининг собиқ раҳбари порахўрлик учун қатл этилди
13:37 / 18.05.2025
Ички ишларнинг икки ходими катта миқдорда пора билан ушланди
12:36 / 26.03.2025
Тошкент шаҳар ФВБ бошлиғи ўринбосари қамоққа олинди
19:45 / 05.11.2024