Жаҳон | 17:16 / 25.04.2022
8627
2 дақиқада ўқилади

Bloomberg дунёда кўмир инқирози юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирди

2022 йилда электр энергияси, пўлат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун кўмир истеъмоли 2 фоизга ошиши ва рекорд 2 млрд метрик тоннага етиши кутилмоқда. 

Фото: Bartek Sadowski/Bloomberg

Пандемиядан кейинги жаҳон иқтисодиёти тикланиши фонида табиий газ етишмаслиги натижасида келиб чиққан глобал энергетика инқирозининг биринчи босқичидан сўнг жаҳон иқтисодиётига, жумладан, Россиянинг «ҳарбий операцияси» билан боғлиқ кўмир инқирози хавф солмоқда, деб огоҳлантирди Bloomberg

Европа 2021 йил ўрталарида нархи кескин ошиб кетган электр энергияси ва табиий газ тақчиллигига дуч келди. Бунинг натижасида кўмирга бўлган талаб ошди. Bank of America маълумотларига кўра, электр станцияларида фойдаланиладиган кўмир энг арзон ёнилғи манбаларидан ҳисобланади. Унинг 1 млн британ иссиқлик бирлиги (BTU) нархи 15 доллар туради. Бунда, нефт 25, газ 35 долларга тушади.

Натижада Евроиттифоқда 2021 йилда кўмир истеъмоли 12, АҚШда 17 фоизга ошди. Халқаро атом энергетикаси агентлиги ҳисоботига кўра, 2022 йилда электр энергияси, пўлат ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун кўмир истеъмоли 2 фоизга ошиши ва рекорд 2 млрд метрик тоннага етиши кутилмоқда. 

Аммо бу тахмин декабрда билдирилганди. Агентлик ҳозирда рақамларни қайта кўриб чиқиш ва июлда Украинадаги воқеаларни ҳисобга олган ҳолда қайта чоп этишни режалаштирмоқда. Жаҳонда кўмирга бўлган талаб янада юқори эканлиги ойдинлашади, деб ёзади Bloomberg. 

Электр станциялари учун кўмир етказиб берувчи Индонезия ўз ички бозорини таъминлаш мақсадида йил бошида кўмир экспортини тўхтатди. Яна бир йирик экспортчи Австралия кўмир сотиш ҳажмини ошириш имконияти йўқлигини маълум қилди. 

Натижада кўмир нархи рекорд даражада кўтарилмоқда. Австралиянинг бир метрик тоннаси 100 доллардан ошмайдиган кўмири октябрда 280 долларга, «махсус операция» бошланганидан кейин эса 440 долларга етди. 

Мавзуга оид