Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россия технологияси асосида инсулин ишлаб чиқарилади
Келишув Россиянинг «Герофарм» ва Ўзбекистоннинг Zuma Pharma компаниялари ўртасида имзоланди.
Тошкентда «Иннопром. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида инсулин ишлаб чиқариш бўйича Россия технологияларини трансфер қилиш ва маҳаллийлаштириш тўғрисида келишув имзоланди. Бу ҳақда «Герофарм» компанияси хабар берди.
Келишувни Россиянинг «Герофарм» ва Ўзбекистоннинг Zuma Pharma компаниялари имзолади. Россия компанияси инсулин гормони ишлаб чиқариш технологиялари, келгусида эса тайёр даволов формаси трансферини амалга оширади.
Қайд этилишича, мазкур келишув стратегик тусга эга ва Ўзбекистон ҳудудида инсулин ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.
Инсулин — қандли диабет касаллигига чалинган беморлар учун ҳаётий муҳим препарат ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:40 / 29.03.2025
Малайзия Ўзбекистонда ҳалол инсулин ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи
21:10 / 28.09.2024
Олимлар биринчи марта 1-тур диабетни даволашга муваффақ бўлди
22:26 / 30.05.2024
Хитойлик олимлар дунёда биринчи бўлиб II турдаги қандли диабетга чалинган беморни даволади
23:21 / 21.03.2024