Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Афросиёб» тезюрар поездининг Шаҳрисабзгача ҳаракати қайта тикланади
“Ўзбекистон темир йўллари” бир ой муддатда “Афросиёб” тезюрар поездининг Шаҳрисабзгача ҳаракатини қайта тиклайди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, президент Шавкат Мирзиёев 26 апрель кунги видеоселектор йиғилишида сифатли транспорт-логистика хизматлари йўлга қўйилмаса, туризмни ривожлантириб бўлмаслигини таъкидлаган.
Маълум қилинишича, транспорт харажатларининг юқорилиги хорижий туристларни жалб қилишда асосий тўсиқлардан бири бўлиб қолмоқда.
Ҳалигача халқаро ва маҳаллий йўналишларда лоукостерлар фаолияти самарали йўлга қўйилмагани, замонавий “Афросиёб” поездига чипта олиш учун бир неча ҳафта олдин мурожаат қилиш зарурлиги танқид қилинди.
Шу боис Транспорт вазирлигига бир ой муддатда:
- Фарғона-Бухоро-Фарғона, Фарғона-Урганч-Фарғона йўналишида авиақатновларни;
- Бухоро-Самарқанд, Бухоро-Хива, Бухоро-Термиз йўналишлари бўйича замонавий автобус ва микроавтобуслар қатновини йўлга қўйиш топширилди.
“Ўзбекистон темир йўллари” бир ой муддатда “Афросиёб” тезюрар поездининг Шаҳрисабзгача ҳаракатини қайта тиклайдиган бўлди.
Мутасаддиларга 1 сентябрга қадар ҳар куни 2 мингдан зиёд сайёҳларга тарихий масканларни айланиб чиқиш имконини берадиган 2 қаватли мунтазам туристик автобуслар қатновини йўлга қўйишга топшириқ берилди.
Мавзуга оид
12:12 / 20.03.2026
“Афросиёб” поездлари Шаҳрисабзга ҳафтасига 3 марта қатнай бошлайди
19:37 / 25.01.2026
Самарқандга кетаётган “Афросиёб” поезди техник носозлик сабабли Чинозда тўхтаб қолди
16:08 / 16.01.2026
1 февралдан поезд чипталари нархи яна кўтарилади
19:30 / 07.11.2025