Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига олтинчи кун пастлади
Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 майда амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,84 сўмга пастлаб, 11 161,96 сўмни ташкил қилди. Евро 45,97 сўмга кўтарилиб, 11 807,12 сўм бўлди. Рубль 4,76 сўмга кўтарилиб, 157,52 сўм бўлди ва 2022 йилдаги рекордини янгилади.

Бу ушбу валюта курси кетма-кет олтинчи кун пастлаши ҳисобланади.
Россия Украинага бостириб кириши ортидан жаҳон бозорида юзага келган вазият Ўзбекистонга ҳам таъсир қила бошлагач, март ойи ўрталарида доллар курси кескин кўтарила бошлаган, 15 март куни тижорат банкларида илк бор доллар курси 11 200 сўмдан ошганди, кейинги кунларда тезкор суръатлардаги ўсиш давом этиб, бир доллар 11 500 сўмдан ҳам ошиб кетди. 24 март куни курс рекорд - 11 509,59 сўмгача кўтарилганди.
Курс апрел ойининг иккинчи ярмидан туша бошлади ва 28 апрел куни сўнгги икки ойда илк бор 11 200 сўмдан пастга тушди.
Мавзуга оид
16:12 / 22.08.2025
Долларнинг расмий курси охирги 20 ойликдаги энг паст даражага тушди
16:50 / 23.06.2025
Долларнинг расмий курси 12 410 сўмгача тушди
21:49 / 19.05.2025
Сўнгги бир ҳафтада доллар 100 сўмга қимматлаб, кейин 122 сўмга арзонлашди
18:32 / 13.02.2025