Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ россиялик мутахассислар учун виза беришни соддалаштирмоқчи
Мазкур чора фан, технология, машинасозлик ва математика соҳаларида АҚШ ёки бошқа мамлакатларда магистрлик ёхуд докторлик даражасини олган россияликларга тааллуқли бўлади.
Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти Қўшма Штатларга кўчиб ўтишни истовчи олий маълумотли россияликлар учун айрим виза талабларини бекор қилиш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Таклифлардан бирига кўра, россияликлар учун ишчи виза олишда иш берувчининг бўлиши талаб қилинмайди. Ушбу ғоя Конгрессга юборилди, деб таъкидлайди Bloomberg.
Мазкур чора фан, технология, машинасозлик ва математика соҳаларида АҚШ ёки бошқа мамлакатларда магистрлик ёхуд докторлик даражасини олган россияликларга тааллуқли бўлади.
АҚШ миллий хавфсизлик кенгаши вакилининг сўзларига кўра, Вашингтоннинг мақсади Россиянинг юқори технология ресурслари ва технологик базасини заифлаштириш ҳамда АҚШ иқтисодиёти ва миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашдан иборат.
Маълумотларга кўра, Россия Украинада «махсус ҳарбий операция» бошлагандан бир ҳафта ўтиб мамлакатни 50 минг – 70 минг нафар IT-мутахассислар тарк этган. Уларнинг айримлари Ўзбекистонга кўчиб келган.
Мавзуга оид
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
22:36 / 19.02.2026
Қозоғистон ва яна тўрт давлат Ғазодаги хавфсизлик кучларига қўшин юборади
22:26 / 19.02.2026
Россияда ишлаётган мигрантлар учун қўшимча тўловлар жорий этилиши мумкин
22:15 / 19.02.2026