15:34 / 30.04.2022
11784

Умумхалқ хайрия ҳашарида “Дунё-М” АЖ ходимлари ҳам қатнашди

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида жорий йилнинг 30 апрель куни юртимизда "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилиши эълон қилинди.

Фото: Дунё-М

Ушбу ташаббус барча ҳудудларда корхона-ташкилотлар томонидан кенг қўллаб-қувватланди. Хайрия ҳашарида “Ўздонмаҳсулот” АК тизимига қарашли “Дунё-М” акциядорлик жамияти ишчи-ходимлари ҳам фаол қатнашмоқда. Ушбу корхона Қашқадарё вилоятида фаолият олиб боради.

Фото: Дунё-М
Фото: Дунё-М
Фото: Дунё-М

Эслатиб ўтамиз, “Дунё-М” акциядорлик жамияти дон маҳсулотларини сақлаш ва қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, унинг таркибида бир қатор ишлаб чиқариш цехлари ишлаб турибди. Жамиятда 500 га яқин доимий ва мавсумий ишчи-ходимлар меҳнат қилади.

Фото: Дунё-М

Бугун эрта тонгдан жамият ходимлари ташкилотга қарашли барча ҳудудларда ҳашар уюштирдилар. Хусусан, “Яшил макон” лойиҳаси асосида барпо этилган боғ-роғларда тозалаш, ободонлаштириш ишлари олиб борилди. Кўча ва гулзорлар бегона ўтлардан тозаланди, дарахтлар оқланди.

“Дунё-М” акциядорлик жамияти

Top